date

Зеленский ва Путин учрашуви ўтадиган мамлакат ҳақидаги чекловлар

Зеленский ва Путин учрашуви ўтадиган мамлакат ҳақидаги чекловлар

Дунёдаги исталган давлат Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасидаги музокаралар учун майдон бўлиши мумкин. Бироқ бу жараёнда Украина томони мутлақо рози бўлмайдиган учта мамлакат мавжуд.

Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Novini.LIVE нашрига берган эксклюзив интервьюсида бу ҳақда очиқча сўзлади. Унинг таъкидлашича, Россия, Беларус ва Венгрия ҳеч қандай ҳолатда бундай саммитга мезбонлик қила олмайди. Чунки бу давлатлардаги учрашув Украина учун салбий маънога эга бўлади ва ҳеч қандай манфаат келтирмайди.

«Аслида энг асосийси — музокаралар ўтадиган жой эмас. Мени фикримча, дунёнинг ҳар қандай давлати бундай учрашувга қарши чиқмайди. Музокаранинг икки томонлама ёки уч томонлама бўлиши қатъий талаб сифатида қўйилмаган. Бироқ Москва, Минск ёки Будапештда бундай таклифлар айтилса, уларни жиддий қабул қилишнинг ҳожати йўқ», — дея таъкидлади Подоляк.

Шу билан бирга, Украина учун асосий масала — саммитнинг қайси мамлакатда бўлиши эмас, балки унинг натижаси ва у қандай шароитларда ўтиши ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский ва Путин учрашуви ўтадиган мамлакат ҳақидаги чекловлар