date

Зеленский Москвага бормаслигини билдириб, Путинни Киевга чақирди

Зеленский Москвага бормаслигини билдириб, Путинни Киевга чақирди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Москвага йўл олмаслигини очиқ таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу каби таклифлар вақтни чўзишдан бошқа нарса эмас ва Кремл асоcий мақсадда Қўшма Штатлар билан сиёсий «ўйин» ўйнамоқда.

ABC News телеканалига берган интервьюсида Зеленский бу ҳақда тўхталиб: «Ҳар куни мамлакатимизга ракеталар ёғилаётган, шаҳар ва қишлоқлар ҳужумга учраётган бир пайтда мен Москвага боролмайман. Террорчилик марказига айланган пойтахтга йўл олишим мумкин эмас», – деди.

Украина раҳбари сўзларига кўра, Путин бу ҳолатни яхши англаб турибди. Шу билан бирга, Зеленский унга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, музокаралар бўлиши учун уни Киевга таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, Путин Хитой сафари якунидаги матбуот анжуманида Зеленский билан учрашув имкониятини истисно этмаган. У «агар Украина президенти рози бўлса, Москвада музокаралар учун кутиб оламиз», деган эди.

Музокаралар масаласи янада долзарб бўлиб бораркан, Зеленскийнинг қатъий позицияси Украина жамоатчилиги ва халқаро майдонда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Москвага бормаслигини билдириб, Путинни Киевга чақирди