Лос-Анжелесдаги Propstore аукционида “Юлдузли урушлар” фильмида қўлланилган Дарт Вейдернинг машҳур нурли қиличи рекорд нарх — 3,6 миллион долларга харид қилинди.
Бу реквизит “Империя орқага зарба” ва “Жедийларнинг қайтиши” эпизодларида фойдаланилган бўлиб, уни Дарт Вейдер образини ижро этган Девид Прус ҳамда унинг дублёри Боб Андерсон ишлатган.
Маълумотларга кўра, ушбу қилич франшизанинг асл трилогиясида кимошди савдосига чиқарилган ягона намунадир.
Аукционда шунингдек, Харрисон Форд “Индиана Жонс ва сўнгги салиб юриши” фильмида ишлатган қамчи ва камари ҳам харидор топди. Бундан ташқари, актёр Леонардо Ди Каприо “Бир вақтлар Голливудда” фильмидаги қаҳрамон Рик Далтон кийган рюкзак ва ўт ўчиргич учун 346 минг доллар тўланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар