Канада ҳамда Австралия расман Фаластин давлатини тан олди. Бу ҳақда икки мамлакат раҳбарларининг чиқишларига таяниб, Reuters хабар тарқатди.
Канада бош вазири Марк Карни баёнотида қуйидагича деди:
"Канада Фаластин давлатини эътироф этади ва Фаластин ҳамда Исроил учун тинч ва фаровон келажак яратиш йўлида ҳамкорликка тайёр."
Австралия бош вазири Энтони Албанезе эса ижтимоий тармоқда билдирган фикрида:
"Австралия эркин ва мустақил Фаластин давлатини тан олади," дея таъкидлади.
Шу тариқа, икки муҳим давлатнинг бу қадами халқаро майдонда Фаластин масаласига бўлган эътиборни янада кучайтириши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар