date

Новосибирск зообоғида ёнғин: минглаб жонзот хавф остида

Новосибирск зообоғида ёнғин: минглаб жонзот хавф остида

Новосибирск шаҳридаги Р. А. Шило номидаги йирик ҳайвонот боғида ёнғин содир бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, воқеа вақтида икки бино бутунлай ёнган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ёнғин боғнинг орқа қисмида, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар тезкорлик билан етиб келган. Маълумотларга кўра, ёнғинни бартараф этиш учун 30 дан зиёд ўт ўчирувчи ва 10 та техника жалб этилган.

“Baza” Telegram канали хабарича, ёнғин айрим ҳайвонлар сақланадиган жойларга ҳам таъсир кўрсатган. Хусусан, ёввойи буқа, эчки ва сика кийиклари жойлашган ҳудуд зарар кўргани айтилмоқда. Айрим ҳайвонлар нобуд бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган, аммо бу ҳозирча расмий равишда тасдиқланмаган. Зообоғ атрофида яшовчи аҳоли эса ҳайвонларнинг қичқириқ овозларини эшитганини маълум қилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Маълумот учун, Шило номидаги Новосибирск ҳайвонот боғи Россиядаги энг йирикларидан бири ҳисобланади. Бу ерда 12 мингдан ортиқ ҳайвон сақланади, улар 790 турни ташкил этади. Шу жумладан, 350 дан ортиқ тур Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхатига киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Новосибирск зообоғида ёнғин: минглаб жонзот хавф остида