
2017 йил 11 январидан Норвегияда ФМ диапазонида ишловчи радиостанциялар узаткичлари ўчирилади. Тегишли қарор Норвегия ҳукумати томонидан қабул қилинди, деб хабар беради «Дарёt».
Шу тариқа, Норвегия жаҳоннинг ФМ-радиостанциялардан воз кечган биринчи давлати бўлиши мумкин. Эндиликда мамлакат радиолари рақамли стандарт асосида ишлайди.
ФМ-частоталар секин-аста ўчириб борилади. Дастлаб бу иш Нордланд минтақасида, сўнг мамлакат жанубида амалга оширилади. Айрим маҳаллий радиостанциялар ФМ-частоталардан 2020 йилга қадар фойдаланиши мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар