Лоланинг 19 ёшли қизи саҳнага чиқиб, барчани ҳайратга солди

Ўзбекистонлик машҳур хонанда Лоланинг қизи Шаҳина ҳам санъат оламига кириб келмоқда. Ёш хонанда Тошкентда ўтказилган фестиваль доирасида илк бор катта саҳнага чиқди.
Маълум бўлишича, Шаҳина 2024 йил ёзида онасининг изидан боришга қарор қилган. У шу йили ўзининг илк «Paris» номли мусиқий таронасини тақдим этган.
Шаҳина ижодий фаолиятида Mommy Bless саҳна тахаллусидан фойдаланади. Ҳозирда 19 ёшда бўлган ёш хонанда мусиқа соҳасида ўз йўлини топишга ҳаракат қилмоқда.
Қизиғи, унинг онаси — хонанда Лола ҳам санъатга жуда ёшлигидан кириб келган. Лола илк бор 13 ёшида саҳнага қадам қўйган.
Энди эса онасининг изидан бораётган Шаҳина ҳам ўз ижоди билан мухлислар эътиборини қозонишга бел боғлаган. Ёш хонанданинг келгуси ижодий ишлари санъат ихлосмандлари томонидан қизиқиш билан кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…