
Қурувчилар Бруней пойтахти Бандар-Сери-Багавана шаҳрида қурилиш майдонида 27 та портлатилмаган бомбани топиб олишди. Бу ҳақда якшанба куни мамлакат полицияси маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
Синьхуа агентлигининг хабарига кўра, топилган бомбалар Брунейни японлар томонидан 1941-1945 йилларда босиб олинган вақтда қолдириб кетилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қурилиш майдони яқинидаги йўл ёпиб қўйилган.