Ироқ махсус кучлари Мосул шаҳрининг шарқий қисми ИШИД жангариларидан тозаланганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Қўшин қўмондони, генерал Абдулғани ал-Асадийнинг сўзларига қараганда, ҳукумат қўшинлари Дажла дарёсининг чап қирғоғидаги ерларни ўз назоратига олди. Бу ерда Мосул шаҳрининг шарқий туманлари жойлашган.
Бундан ташқари, шаҳарнинг шарқий қисмини қайта тиклаш режаси ишлаб чиқилгани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди