
Россия президенти Владимир Путин Россия ФВВ, ИИВ ва Тергов қўмитасида фаолият юритган 16 нафар генерални ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Генераллардан икки нафари ҳарбий хизматдан кетиши маълум қилинмоқда.
Путин, шунингдек, Қрим ярим оролига Камшилов Олег Анатольевични прокурор этиб тайинлаган. Бу ҳақда Sof нашри хабар беради.
Ёппасига кадрлар ўзгариши сабаблари маълум қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июл ойи охирларида Россия ҳукумати шов-шувли кадрлар ўзгаришини бошдан кечирган эди. Мамлакат раҳбари ўшанда энг юқори лавозимларни эгаллаб турган 14 нафар амалдорларни истеъфога чиқарган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар