
Исроил Мудофаа кучлари 13 декабрь куни ХАМАСнинг юқори даражадаги ҳарбий етакчиларидан бири — қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари Раэд Саад йўқ қилинганини маълум қилди. Исроил томони уни 7 октябрь воқеаларида мамлакатга уюштирилган ҳужумнинг бош режалаштирувчиларидан бири сифатида кўрсатмоқда.
САХАЛ баёнотига кўра, Раэд Саад ХАМАСнинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги жанговар ускуналар тайёрлаш ва уруш давомида йўқотилган имкониятларни қайта тиклаш жараёнига бошчилик қилган. У гуруҳнинг ҳарбий инфратузилмасида марказий роль ўйнаган шахс сифатида тилга олинмоқда.
Исроил махсус хизмати — ШАБАК билан биргаликдаги қўшма маълумотларга кўра, сўнгги ҳафталарда ХАМАС жангчилари қуролли фаолиятни қайта тиклашга уринган. Хусусан, улар Исроил ҳарбий кучларига қарши қўлбола портловчи мосламалардан фойдаланишга ҳаракат қилган. Бу эса ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув шартларининг бузилиши сифатида баҳоланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.