Трамп Путиннинг ёнини олди

  • 06 февраль 2017, 07:08
  • 7 258
  • Дунё
  • Трамп Путиннинг ёнини олди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путиннинг танқид қилинишига жавоб берди, деб ёзади Кун.уз сайти.

    Трамп интервью вақтида Путинни ҳурмат қилишини айтгандан кейин, телеканал бошловчиси Билл О’Рейли Трампга Вашингтон Путинга айбловлар қўяётганини эслатиб ўтган.

    "Нима сиз бизнинг давлат шунчалик беайб, деб ўйлайсизми?", деб бунга жавоб берган Трамп.

    Трамп шунингдек у Путин билан келиша олиши борасида ҳеч нарса билмаслигини ва агар Россия ва АҚШ ўзаро мулоқот ўрната олсалар, "фақатгина яхши бўлишини" таъкидлаб ўтган.

    Фикрлар

    » » Трамп Путиннинг ёнини олди