Истанбулда тўй қилиш қанчага тушади?

Уйланиш — бу қарор. Тўй эса — бу қарорни қандай бошлаш масаласи. Кимдир шунчаки “ўтсин” дейди, кимдир эса “эсда қоларли бўлсин” дейди. Яхши хабар — Истанбул иккаласига ҳам мос келади. Келинг, тасаввурдан эмас, реал рақамлардан бошлаймиз .
1. “Бизга шунчаки никоҳ маросими кифоя”
Сокин маросим, чиройли жой, расмий ҳужжат.
Нарх: $30 – $250
Кам бюджет, ортиқча шовқинсиз, лекин муҳим қадам.
2. “Яқинлар билан, аммо чиройли дабдаба”
50–100 киши, зал, овқат, мусиқа ва фотосессия.
Нарх: $3,000 – $6,000
Бу аллақачон катта тўй, лекин стресссиз ва ихчам.
3. “Бир марта бўлади — эсда қолсин”
Босфор бўйида маросим, безаклар, саҳна, профессионал хизмат.
Нарх: $15,000 – $40,000
Оддий кун эмас — ҳаётингдаги бир умрлик воқеа.
4. “Оппоқ орзулар даражасида тўй”
Қасрлар, 5 юлдузли меҳмонхоналар, жонли оркестр, cинема даражасидаги видео.
Нарх: $60,000+
Бу ерда тўй — энг ширин хотира бўлади.
Энг муҳим хулоса шуки Истанбулда тўй қилиш фақат бойлар учун эмас, ҳаддан ташқари қиммат эмас. Бу — ақлли режа қилган йигитлар танлови.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!