10:18 / 12.03.2017
12 009

2030 йилга келиб Хитой аҳолиси сони ўз чўққисига эришади

2030 йилга келиб Хитой аҳолиси сони ўз чўққисига эришади

2030 йилга келиб Хитой аҳолиси сони 1,45 млрд кишига етади. Бу ҳақда Хитойнинг соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари Ван Пэйань маълум қилди.

Унинг айтишича, бу миқдор Хитой аҳолиси учун чўққи кўрсаткич бўлади, чунки аср охирига келиб бу кўрсаткич 1,1 млрд гача камаяди.

Пэйань Global Times нашрига берган интервьюсида айтишича, мамлакатда одамларнинг кўпайиб кетиши демографик сиёсатнинг юмшатилиши сабабли кузатилмоқда. Хитой ҳукумати "бир оила – бир фарзанд" қоидасини бекор қилди ва ҳозирда хитойлик оилалар эр-хотиндан бирортасининг туғишган ака-укаси ёки опа-синглиси бўлмаса, иккинчи фарзанд кўра олади.

Нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда Хитойда 18 млн дан кўпроқ бола туғилган.

Шу сабабли Пэйань Хитой раҳбариятини туғилиш даражаси ва фуқаролар ўртасида маълумотлилик кўрсаткичларини синчковлик билан кузатишга чақирмоқда.

Манба: Кун.уз

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2030 йилга келиб Хитой аҳолиси сони ўз чўққисига эришади