date

Покистон тунда Афғонистон шарқида ҳаво ҳужуми уюштирди — расмийлар

Покистон тунда Афғонистон шарқида ҳаво ҳужуми уюштирди — расмийлар

21 февраль куни тунда Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида жангариларга қарши ҳаво зарбаларини амалга оширди.

Покистон томони бу амалиётлар разведка маълумотларига таянган ҳолда, аниқ нишонларга қаратилганини билдирган. Шу билан бирга, Кобул расмийлари ушбу ҳужумларга нисбатан кескин эътироз билдирди.

Расмий баёнотларга кўра, зарбалар Теҳрики Толибон Пакистан (ТТП) ҳамда унга алоқадор тузилмаларга қарши йўналтирилган. Покистон ҳукумати ушбу гуруҳлар мамлакат ҳудудида сўнгги вақтларда содир этилган хавфли ҳужумлар ортида турган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Покистон, жумладан Исломободдаги ахборот идоралари бу ҳаракатларни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш чораси сифатида изоҳлаб, халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга босим ўтказишга чақирди.

Афғонистон томони эса ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 17 киши вафот этган.

Афғон расмийлари зарба Биҳсуд туманидаги уйларга берилганини, бир нечта оила аъзолари, шу жумладан 12 нафар бола ва ўсмир ҳалок бўлганини билдирди. Воқеа оқибатида кўплаб инсонлар жароҳат олган, турар-жойлар вайрон бўлгани акс этган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Шунингдек, Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳужумни қоралаб, Покистонга муносиб ва ўз вақтида жавоб қайтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Покистон тунда Афғонистон шарқида ҳаво ҳужуми уюштирди — расмийлар