
Россия президенти Владимир Путин «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва фуқаролик жамияти» бўйича маслаҳатчиси Михаил Федотов билан учрашувда маслаҳатчининг «Ғалабанинг 70 йиллиги» муносабати кенг кўламдаги амнистия жорий қилиш бўйича таклифини ижобий баҳолаган. Лекин, бу лойиҳани яна бир марта жиддий кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлаган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
“Мен амнистия ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлайман. Бироқ бу ишлар ўта шаффоф ҳолда олиб борилиши керак. Эҳтиёт бўлишни унутмаслигимиз, хавфлилик даражаси юқори бўлган жиноятчиларни озодликка қўйиб юбормаслигимиз керак”, – деб огоҳликка чақиради Владимир Путин.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўтган йили ҳам “Конституциянинг 20 йиллиги” муносабати билан кенг кўламдаги амнистия эълон қилинган, ўшанда мамлакат қамоқхоналаридаги 26 минг нафар енгил жиноятлар учун қамалган маҳбуслар эркинликка чиқарилган эди.
фото: Kun «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар