date

Хоманаий ўлими жавобсиз қолмайди — Эрондан кескин расмий баёнот

Хоманаий ўлими жавобсиз қолмайди — Эрондан кескин расмий баёнот

Эрон президенти маъмурияти маълум қилишича, Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти жавобсиз қолдирилмайди.

Шу муносабат билан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳам Оятуллоҳ Хоманаийнинг ўлими учун албатта қасос олинишини очиқ билдирди.

Эрон ҳукумати тарқатган расмий баёнотда:

“Биз бутун куч ва қатъий ирода билан ушбу жиноятни содир этганлар ҳамда уни ташкил қилган шахсларни қилмишларидан қаттиқ афсусланадиган ҳолатга соламиз”, — дейилади.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эълонига кўра эса,

“Эрон халқининг қасос қўли миллат имомининг қотилларини оғир, қатъий ва пушаймон қилувчи жазога тортмагунча тўхтамайди”, — деб таъкидланган.

Айни пайтда, Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан Машҳад шаҳрида жойлашган Имом Ризо масжиди устига мотам байроғи илингани хабар қилинди.

Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси орқали маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хоманаий ўлими жавобсиз қолмайди — Эрондан кескин расмий баёнот