Ҳўрмуз бўғози очилиши учун Эрон қандай шарт қўйди?

Эрон Ҳўрмуз бўғозини очишнинг дастлабки шартларини маълум қилди.
Улар қуйидагилардан иборат:
- Эронга қарши санкцияларнинг кафолатли тарзда бекор қилиниши;
- Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларининг олиб чиқиб кетилиши;
- Эроннинг музлатилган активларининг қайтарилиши;
- Нефт савдосини доллар орқали эмас, бошқа валюталар орқали амалга ошириш.
АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг кескинлашуви ортидан Теҳрон амалда Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди. Бу бўғоз Форс кўрфази давлатларидан нефт, нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган табиий газ ташишдаги асосий йўл ҳисобланади. Жаҳон нефт таъминотининг тахминан 20 фоизи шу йўл орқали амалга оширилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг