Tasnim: Нетаняху ҳақидаги видео сунъий интеллект маҳсули (видео)

Нетаняхунинг ўлимини рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган - Tasnim хабар берди.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида янги видео эълон қилганди. У видеода мамлакатдаги кафелардан бирида қаҳва буюртма қилаётгани ва турли саволларга жавоб бераётгани кўринади. Бироқ интернет фойдаланувчилари видеода сунъий интеллектдан фойдаланилган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, видеода бир нечта шубҳали белгилар мавжуд. Масалан, кадрда кўринадиган қаҳва идиши тўла бўлса-да, у ағдарилганда ёки ҳаракатланганда ичидаги суюқлик тўкилмайди. Шунингдек, Нетаняху қаҳва ичаётгандек кўринса ҳам, финжондаги қаҳва миқдори камаймайди. Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар видеода Бош вазирнинг юз кўриниши унинг ҳақиқий суратларидан фарқ қилишини қайд этган.