Теҳронга зарба: “Басиж” қўмондони ҳалок бўлди

Эрондаги ҳарбий тизимга тегишли муҳим шахслардан бири ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Хабарларга кўра, Эроннинг “Басиж” кучлари қўмондони Ғулом Ризо Сулаймоний Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Теҳронга амалга оширилган зарба натижасида вафот этган.
Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари расман маълум қилган. Манбага кўра, зарба аниқ нишонга қаратилган бўлиб, унда юқори лавозимли ҳарбий шахс йўқ қилинган. Бироқ ҳозирча Эрон томони ушбу хабарни расман тасдиқлагани ёки рад этгани йўқ.
Таҳлилчилар фикрича, “Басиж” қўмондонининг ҳалок бўлиши Эрон учун жиддий зарба бўлиши мумкин. Чунки ушбу тузилма мамлакат ички хавфсизлиги ва сафарбарлик тизимида муҳим ўрин тутади.
Айни пайтда мазкур воқеа Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштириши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассислар бу каби нишонли зарбалар икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликни янги босқичга олиб чиқиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.
Ҳозирча ҳодисанинг барча тафсилотлари очиқланмаган бўлса-да, расмий баёнотлар ва қўшимча маълумотлар кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!