date

Эрон нефти оқими тўхтамади: кунлик даромад 140 миллион

Эрон нефти оқими тўхтамади: кунлик даромад 140 миллион

Эрон нефть экспортидан олинаётган даромад ҳали ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Эрон кунига тахминан 140 миллион доллар миқдорида нефть сотиш орқали даромад олмоқда. Бу эса мамлакат иқтисодиёти учун муҳим молиявий манба бўлиб қолмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, уруш бошланганига қарамай, Эрон Ҳормуз бўғози орқали нефть экспорт қилишни тўхтатмаган. Айни пайтда кунига ўртача 1,5–1,6 миллион баррел нефть ташқи бозорларга етказиб берилмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, ушбу ҳолатда АҚШ ҳам маълум маънода манфаатдор бўлиши мумкин. Чунки глобал нефть бозорида тақчиллик юзага келмаслиги учун Вашингтон мазкур юк ташишларга амалда тўсқинлик қилмаяпти. Бу эса жаҳон бозорида нархларни барқарор ушлаб туришга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, Эрон нефтининг асосий харидори Хитой ҳисобланади. Нефть асосан шу мамлакатга йўналтирилаётгани қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, Исроил ва АҚШ томонидан амалга оширилаётган зарбаларга қарамасдан, нефть ташувчи танкерлар Харг оролида юк ортиш жараёнларини давом эттирмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолат Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият қанчалик кескин бўлмасин, иқтисодий манфаатлар ва энергетика бозори омиллари ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон нефти оқими тўхтамади: кунлик даромад 140 миллион