date

Эрон ён бермаяпти: Ҳўрмуз орқали босим кучаймоқда

Эрон ён бермаяпти: Ҳўрмуз орқали босим кучаймоқда

Яқин Шарқдаги ҳарбий қарама-қаршилик янги босқичга ўтмоқда. Эрон катта йўқотишларга қарамай, ўз позициясини сақлаб қолмоқда ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Ҳормуз бўғози орқали босимни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

The Washington Post нашри маълум қилишича, урушнинг тўртинчи ҳафтасига келиб Теҳрон ҳарбий зарбалар интенсивлигини ошириш ва ёқилғи етказиб беришда муҳим аҳамиятга эга йўналишларни чеклаш орқали рақибларига таъсир ўтказишга уринаётгани қайд этилган.

Манбаларга кўра, Теҳрон ушбу стратегия орқали можарони АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун имкон қадар қиммат ва оғир урушга айлантиришни мақсад қилган. Шунингдек, Эрон томони ҳужумлар тўхтатилмагунча музокараларга киришмаслик позициясини билдирган.

Кузатувчилар фикрича, бу каби тактика минтақадаги энергетика хавфсизлиги ва халқаро савдо йўлларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, Ҳормуз бўғози орқали нефт ташувларининг чекланиши жаҳон бозорида беқарорликка олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон ён бермаяпти: Ҳўрмуз орқали босим кучаймоқда