date

Эрон осмонида АҚШ дрони уриб туширилди: нархи ҳайратланарли

Эрон осмонида АҚШ дрони уриб туширилди: нархи ҳайратланарли

Эрон ҳаво мудофаа кучлари мамлакат жанубидаги Бушеҳр шаҳри осмонида АҚШга тегишли учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилганини маълум қилди. Гап замонавий разведка ва зарба бериш имкониятларига эга бўлган MQ-9 Reaper дрони ҳақида бормоқда.

Манбаларга кўра, мазкур дрон юқори аниқликдаги кузатув ва ҳужум операцияларини амалга ошириш учун кенг қўлланилади. Унинг уриб туширилиши ҳудуддаги кескинлик яна бир поғонага кўтарилганини англатади.

Мутахассислар қайд этишича, MQ-9 Reaper дронининг нархи турли омилларга қараб сезиларли фарқ қилади. Оддий конфигурацияда унинг баҳоси тахминан 16 миллион доллардан 30 миллион долларгача етади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра эса, агар ер усти бошқарув станциялари, алоқа тизимлари ва махсус ускуналар билан бирга бутун комплекс сифатида баҳоланса, умумий қиймати 50 миллион доллардан ошиб, ҳатто 56,5 миллион долларгача етиши мумкин.

АҚШ ҳаво кучлари учун бундай дронларнинг ўртача нархи одатда 30–34 миллион доллар атрофида баҳоланади. Шу боис ушбу қурилманинг йўқ қилиниши нафақат ҳарбий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам сезиларли йўқотиш сифатида кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон осмонида АҚШ дрони уриб туширилди: нархи ҳайратланарли