Эрон ИИҚК денгиз кучлари қўмондони Исроил ҳужумида ҳалок бўлди

Эрон ИИҚК денгиз кучлари қўмондони Исроил ҳужумида ҳалок бўлди

Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ЭИИҚК) ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, контр-адмирал Алиреза Тангсири жанубий Эрондаги ҳужумда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил расмий манбасига таяниб The Jerusalem Post хабар берди.

Исроил мудофаа вазири Исроил Кацнинг таъкидлашича, Исроилнинг амалий ҳаракати натижасида Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ЭИИҚК) ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Алиреза Тангсири ҳаётдан кўз юмди.

Ҳозирда ҳодиса билан боғлиқ қўшимча маълумотлар тўпланмоқда ва ҳар икки томондан расмий баёнотлар кутилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу ҳужум минтақадаги геосиёсий вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар