date

Нигерияда ўқувчилар ўғирланиши яна хавотир уйғотмоқда

Нигерияда ўқувчилар ўғирланиши яна хавотир уйғотмоқда

Африка қитъасининг муаммоли ҳудудларидан бири бўлган Нигерияда яна бир даҳшатли воқеа содир бўлди. Жорий йилнинг 16 апрель куни мамлакатнинг Бенуе штати ҳудудида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Маълум қилинишича, юқори синф ўқувчилари маҳаллий университетга имтиҳон топшириш учун йўлга чиққан пайтда ҳужумга учраган. Ҳодиса Макурди–Отукпо автомобил йўли яқинида содир бўлган. Расмийлар 18 нафар ўқувчи олиб кетилганини ёзмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил давомида мамлакатнинг шимолий ҳудудларида зўравонлик ҳолатлари 71 фоизга ошган. Мутахассислар бунга асосий сабаб сифатида қуролли гуруҳлар фаоллигининг ортиши, иқтисодий қийинчиликлар ва ишсизлик даражасининг юқорилигини кўрсатмоқда.

Энг ачинарлиси шундаки, бундай жиноятларнинг қурбони кўпинча бегуноҳ фуқаролар, айниқса мактаб ўқувчилари бўлмоқда. Жиноятчилар кўпинча уларни гаровга олиб, оила аъзоларидан катта миқдорда пул ёки ер талаб қилиш орқали манфаат кўзлайди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти олиб борилмоқда. Вазият эса нафақат Нигерия, балки бутун минтақа хавфсизлиги учун жиддий ташвиш уйғотишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда ўқувчилар ўғирланиши яна хавотир уйғотмоқда