80 минг одам яшайдиган кема-шаҳар: келажак аллақачон бошланмоқда

Дунёда илк бор улкан миқёсдаги сузувчи кема-шаҳар қурилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, узунлиги 1,5 километрга етадиган бу гигант иншоот оддий кема эмас, балки ҳақиқий “сузувчи мамлакат” бўлиши кутилмоқда.
Мазкур кема-шаҳарда яшаш учун барча шароитлар яратилади: мактаблар, коллежлар, стадион, банклар, савдо марказлари, ресторанлар ва ҳатто кичик аэропорт ҳам бўлади. Бу эса аҳолига қуруқликка чиқмасдан туриб, тўлиқ ҳаёт кечириш имконини беради.
Лойиҳа америкалик муҳандис Норман Нихон ғоясига асосланган бўлиб, ҳозирда уни амалга ошириш учун инвесторлар жалб қилинмоқда. Тахминий қиймати 16 миллиард долларга баҳоланаётган ушбу мега-лойиҳа амалга ошса, у тарихдаги энг йирик сузувчи иншоотлардан бирига айланади.
Режага кўра, кема-шаҳарда 50 минг доимий аҳоли истиқомат қилади, яна 10 минг турист ва 20 минг экипаж аъзолари ҳам жойлашиши мумкин. Энг қизиқ жиҳати шундаки, бу “сузувчи шаҳар” аҳолиси дунё бўйлаб саёҳат қилган ҳолда яшаш, ишлаш ва таълим олиш имконига эга бўлади.





























Изоҳлар 0
…