Япониялик «Ролан Гаррос» чемпиони Рика Хираки ҳибсга олинди

Япониялик собиқ профессионал теннисчи, 1997 йилги «Ролан Гаррос» чемпиони Рика Хираки фирибгарликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Маълум қилинишича, у тўрт йил аввал содир этилган фирибгарлик иши доирасида тергов қилинмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқларда ўзини Францияда ишловчи ортопед-жарроҳ сифатида таништирган шахс бир аёлни алдов йўли билан 300 минг иена ўтказишга кўндирган. Полиция кузатув камералари тасвирларида Рика Хираки ушбу маблағ тушган ҳисоб рақамидан нақд пул ечаётгани акс этганини билдирмоқда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур ҳисоб рақами билан боғлиқ бошқа мурожаатларни ҳам ўрганмоқда. 54 ёшли Рика Хираки 1997 йилда Ҳиндистонлик Маҳеш Бҳупати билан бирга «Ролан Гаррос» мусобақасининг аралаш жуфтликлар баҳсида чемпионликни қўлга киритган эди.






























Изоҳлар 0
…