Умрага юборишни ваъда қилган шахс 1500 доллар олаётганда ушланди

Умрага юборишни ваъда қилган шахс 1500 доллар олаётганда ушланди

Бухоро шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Аниқланишича, Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган МЧЖнинг Бухоро филиалида оператор бўлиб ишлаган 2004 йилда туғилган шахс ўзини Умра сафарини ташкил этишга ваколатли шахс сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончидан фойдаланишга уринган. У Бухоро шаҳрида яшовчи аёлни етти кунлик Умра сафарига юборишини айтиб, бунинг учун 1500 доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи ўзи ишлаётган офисда олдиндан махсус белгиланган 1500 АҚШ доллари ва 850 минг сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар