Филиппинда кучли зилзила: қурбонлар сони ортмоқда

Филиппинда кучли зилзила: қурбонлар сони ортмоқда

Филиппиннинг жанубида жойлашган Минданао ороли қирғоқлари яқинида 8 июн куни кучли зилзила содир бўлди. 7,8 магнитудали ер силкиниши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Табиий офатдан сўнг ҳудудда юздан ортиқ афтершоклар кузатилган. Кучли силкинишлар натижасида 200 дан ортиқ фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Айни пайтда қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда.

Расмийлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин бўлган фуқароларни излаш ишларини олиб бормоқда. Зилзила кўплаб уй-жойлар ва инфратузилма объектларига жиддий зарар етказгани айтилмоқда.

Фожиа муносабати билан Шавкат Мирзиёев Фердинанд Маркосга ҳамдардлик билдириб, таъзия йўллади.

Мутахассислар ҳудудда яна такрорий зилзилалар кузатилиши мумкинлигини истисно этмаяпти ва аҳолига эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишни тавсия қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар