Трамп Эрон билан “улкан келишув” якунланганини маълум қилди

АҚШ ва Эрон ўртасида дастлабки тинчлик меморандуми келишиб олингани маълум қилинди. Ҳужжат 19 июнь куни Швейцарияда имзоланиши режалаштирилмоқда.
Келишув барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам жангларни тўхтатиш ҳамда Ҳўрмуз бўғозини қайта очишни назарда тутади.
Маълумотларга кўра, меморандум Эрон нефтига нисбатан санкцияларни юмшатиш, музлатилган активларни озод қилиш ва ядровий дастур бўйича мажбуриятларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжат имзолангач, АҚШ ва Эрон яна 60 кун давомида энг баҳсли масалалар бўйича музокараларни давом эттиради. Шундан сўнг якуний тинчлик келишуви имзоланиши кутилмоқда.
Доналд Трамп келишув минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…