Сингапур метросида йўловчининг пауэрбанки ёниб кетди

Сингапурдаги Buangkok MRT метро бекатида йўловчилардан бирининг рюкзагидаги пауэрбанк тутаб кетиши оқибатида қисқа муддатли хавфли вазият юзага келди.
Ҳодиса жойида хизмат олиб бораётган жамоат транспорти хавфсизлиги ходими вазиятга зудлик билан аралашиб, кукунли ўт ўчиргич ёрдамида тутунни бартараф этган. Тезкор чоралар туфайли ёнғиннинг кенгайишига йўл қўйилмаган ва ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Мутасадди идоралар дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса литий-ион батареянинг қизиб кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдириб, ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, пауэрбанк ва бошқа литий-ион батареяли қурилмалар механик шикастланганда, ҳаддан ташқари қизиб кетганда ёки носоз бўлганда туташи мумкин. Шу боис фуқароларга фақат сертификатланган қурилмалардан фойдаланиш, шишган ёки шикастланган пауэрбанкларни ишлатмаслик ҳамда бундай мосламаларни назоратсиз зарядламаслик тавсия этилмоқда.






























Изоҳлар 0
…