Meta компанияси сунъий интеллект ёрдамида янги иловалар яратишни тезлаштирмоқда

Meta корпорацияси сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда янги иловаларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш жараёнини сезиларли даражада тезлаштирди. Компания раҳбари Марк Зукерберг иккинчи чорак якунлари бўйича инвесторлар билан ўтказилган учрашувда йирик тил моделлари дастурий таъминотни тезроқ тайёрлаш имконини бераётганини таъкидлади.
Meta корпорацияси сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда янги иловаларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш жараёнини сезиларли даражада тезлаштирди. Компания раҳбари Марк Зукербергнинг маълум қилишича, яқин келажакда фойдаланувчилар эътиборига яна кўплаб янги рақамли маҳсулотлар тақдим этилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, иккинчи чорак якунлари бўйича инвесторлар билан ўтказилган учрашувда Зукерберг сунъий интеллект маҳсулотларни яратиш тезлигини ошираётганини алоҳида таъкидлади. Компаниянинг таъкидлашича, йирик тил моделлари (LLM) дастурий таъминотни тезроқ тайёрлаш ва янги ғояларни қисқа фурсатларда синовдан ўтказиш имконини бермоқда.
Янги иловалар ва ўтмишдаги тажрибалар
Жорий йилда Meta бир қатор янги лойиҳаларни, жумладан, Instagram Инстантс, Facebook Групс асосида яратилган Форум иловаси ҳамда Маркетпласе сотувчилари учун мўлжалланган Селлер дастурини тақдим этди. Шунингдек, суратлар алмашишга мўлжалланган янги Instagram иловаси ва сунъий интеллект ёрдамида эртаклар яратиш эксперименти ҳам синовдан ўтказилмоқда.Маълумот учун, Meta авваллари ҳам мустақил иловалар яратиш борасида кўп бор уринишлар қилган. Компания Креативе Лабс деб номланган ички инкубатор орқали Слингшот, Рооms, Папер, Моментс ва Рифф каби иловаларни чиқарган, бироқ улар оммалашмагач, 2015-йилда ёпилган эди. 2020-йилларнинг бошида эса НПE Теам гуруҳи орқали Бумп, Аух, Spark ва Тунед каби ўнлаб иловалар синаб кўрилган, аммо уларнинг ҳам тақдири шундай якунланган эди.
Сунъий интеллект ва тавсия тизимларининг роли
Ҳозирги кунда сунъий интеллект Meta учун туб бурилиш ясамоқда. Компания ҳозирча Threads иловаси тимсолида муваффақиятга эришди — ушбу платформанинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 500 миллион нафарга етди. Марк Зукерберг келгусида Threads компаниянинг яна бир миллиарддан ортиқ фойдаланувчига эга иловасига айланишига умид қилмоқда.Threads муваффақиятида Meta ўзининг мавжуд базасига таяниб, янги иловани Facebook ва Instagram орқали фаол тарғиб қилгани муҳим рол ўйнади. Шунинг билан бирга, сунъий интеллектга асосланган контент тавсия тизимлари ҳам ушбу ўсишда катта аҳамият касб этиб, платформанинг самарадорлигини оширмоқда.
Зукербергнинг таъкидлашича, сунъий интеллект асосий бизнес жараёнларини яхшилабгина қолмай, иловаларни янада фойдали ва қизиқарли қилмоқда. Компания яқин орада янада инновацион маҳсулотларни тақдим этишни режалаштирмоқда ва тавсия тизимлари ёрдамида уларнинг кўламини кенгайтирмоқди.






























Изоҳлар 0
…