Телефонга берилган сайёҳ айиқ билан юзма-юз келди (видео)

Руминиянинг машҳур Трансфегерашан автомобил йўлида сайёҳ иштирокида хавфли ҳолат юз берди. Мобил телефонига берилиб кетган эркак орқасидан ёввойи айиқ яқинлашиб келаётганини умуман сезмай қолган.
Видеода айиқ сайёҳнинг орқасига келиб, ҳатто унинг оёғини ҳидлаб кўргани акс этган. Жониворни пайқаб қолган эркак ваҳимага тушиб, зудлик билан автомобили томон югурган. Айиқ эса уни бир неча метр масофагача қувиб борган. Яхшиямки, сайёҳ автомобилга етиб олишга муваффақ бўлган ва ҳодиса жиддий оқибатларсиз якунланган.
Воқеа гувоҳи бўлган бошқа бир сайёҳ ушбу лаҳзаларни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Лавҳа қисқа вақт ичида миллионлаб томошаларни йиғиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мутахассислар Трансфегерашан йўли атрофида ёввойи айиқлар тез-тез учрашини эслатиб, сайёҳлардан уларни овқатлантирмаслик, яқинлашмаслик ва бундай ҳудудларда доимо эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда. Уларнинг таъкидлашича, одамлар томонидан озиқлантирилган айиқлар инсонлардан қўрқмай қўяди ва бу каби хавфли вазиятларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…