Соғлом қовуғидан айрилган аёл 17 миллион долларлик компенсация ундирди

1 дақиқа ўқиш107
Соғлом қовуғидан айрилган аёл 17 миллион долларлик компенсация ундирди

АҚШнинг Мейн штатида шифокорларнинг жиддий тиббий хатоси оқибатида соғлом қовуғидан айрилган аёл суд орқали 17 миллион доллар миқдорида компенсация олишга муваффақ бўлди.

Маълум қилинишича, 2023 йилда 43 ёшли Митчелл исмли аёл чап тухумдонида аниқланган хавфсиз ўсимтани олиб ташлаш учун режалаштирилган операцияга кирган. Бироқ жарроҳлик амалиёти давомида шифокор Даниэл Ганён ўсимта ўрнига беморнинг соғлом қовуғини олиб ташлаган.

Хатолик аёл операциядан кейин кучли оғриқлар ва сийдик ажратишда жиддий муаммолар билан яна шифохонага мурожаат қилганидан сўнг аниқланган. Шундан кейин шифокорлар унга мураккаб реконструктив операция ўтказиб, ичак тўқималари ёрдамида сунъий қовуқ яратишга мажбур бўлган.

Бироқ ушбу амалиёт аёлнинг соғлиғини тўлиқ тиклай олмаган. У ҳозиргача ҳар куни катетердан фойдаланишга, мунтазам тиббий кўриклардан ўтишга ва доимий даволанишни давом эттиришга мажбур.

Мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий муассаса ва масъулларни айбдор деб топиб, жабрланувчи аёл фойдасига 17 миллион доллар миқдорида компенсация тўлаш ҳақида қарор чиқарган. Бу иш АҚШда сўнгги йилларда тиббий хатолар билан боғлиқ энг йирик компенсациялардан бири сифатида эътибор қозонди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?