Чехия президенти Формула-1 пойгасида фотограф бўлиб ишлади

Чехия президенти Формула-1 пойгасида фотограф бўлиб ишлади

Чехия президенти Петр Павел Венгрия Гран-присига давлат раҳбари сифатида эмас, фотограф сифатида ҳам ташриф буюрди. У автодромга профессионал фотоаппарат ҳамда ФИАнинг расмий аккредитацияси билан келган.

Шанба куни бўлиб ўтган пойга жараёнида Павел Формула-1 фотографи Жиржи Крженек билан бирга трасса бўйлаб юриб, мусобақанинг қизғин лаҳзаларини суратга олди.

Бу президентнинг автоспорт тадбирларини профессионал тарзда тасвирга олиши билан боғлиқ илк ташрифи эмас. У июн ойида Францияда ўтказилган пойгада ҳам махсус фотографик ускуналар ёрдамида ишлаган.

Петр Павел спорт фотографиясига узоқ йиллардан бери қизиқиб келади. У аввал MotoGP, World Superbike, NASCAR ва “Dakar” раллиси каби йирик мусобақаларни ҳам суратга олган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар