Истанбулда метро поезди рельсдан чиқди: йўловчилар эвакуация қилинди

1 дақиқа ўқиш472
Истанбулда метро поезди рельсдан чиқди: йўловчилар эвакуация қилинди

Истанбул шаҳрида М4 метро йўналишида ҳаракатланган поезд Бостанжи бекати яқинида рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 3 киши турли даражада жароҳат олгани маълум қилинди.

Воқеа юз бергач, ҳодиса жойига зудлик билан тез тиббий ёрдам бригадалари ҳамда қутқарув хизматлари етиб келган. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳодиса туфайли метро ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Поезд ичида қолиб кетган йўловчилар хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда эвакуация қилиниб, улар бир муддат туннел бўйлаб пиёда ҳаракатланишга мажбур бўлган.

Мутасадди ташкилотлар мазкур ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув ишларини бошлаб юборган. Дастлабки маълумотларга кўра, техник носозлик эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

Айни пайтда метро қатновини тиклаш ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?