7000 марваридли либос: Айшвария Райнинг Канн кинофестивалидаги тўртинчи образи намойиш этилди

Айшвария Рай Баччаннинг 2026 йилги Канн кинофестивалидаги тўртинчи образи "Тони Уорд Кутюр" томонидан махсус буюртма асосида тайёрланган оқ либосда намойиш етилди. Либосни яратишга 600 соатдан ортиқ қўл меҳнати сарфланиб, у 7000 дан зиёд қўлда ишланган марварид билан безатилди. Кўйлакнинг шаклдор силуети учун қарийб 40 метр ипак тафта матосидан фойдаланилди. Мазкур образ ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.
Айшвария Рай Баччаннинг 2026 йилги Канн кинофестивали учун танлаган тўртинчи образи намойиш этилди. Актриса бу гал "Тони Уорд Кутюр" томонидан махсус буюртма асосида тайёрланган оқ рангли либосда кўриниш берди.
Либосни яратиш учун 600 соатдан ортиқ қўл меҳнати сарфланган. У 7000 дан зиёд қўлда ишланган марварид билан безатилган. Кўйлакнинг шаклдор силуэтини тайёрлашда қарийб 40 метр ипак тафта матосидан фойдаланилган.
Оқ ранг, ҳажмли тузилиш ва майда марварид безаклари актрисанинг фестивалдаги ушбу образини бошқаларидан ажратиб турди. Айшвария Райнинг Канндаги ҳар бир чиқиши мода ихлосмандлари томонидан муҳокама қилиниб келади. Унинг тўртинчи либоси ҳам ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.
































Изоҳлар 0
…