Хитойдаги қўрқинчли зинапоя сайёҳларни ларзага солмоқда

Хитойдаги қўрқинчли зинапоя сайёҳларни ларзага солмоқда

Хитойнинг Ҳунан вилоятидаги энг қўрқинчли ва бир вақтнинг ўзида ҳайратланарли масканлардан бири — осмон бағрида муаллақ тургандек туюладиган ушбу зинапоядир. Чжанжиажие миллий ўрмон парки ҳудудида жойлашган бу йўлак 278 та зина ҳамда бир нечта ингичка арқонлардан иборат.

Унинг умумий узунлиги 168 метрни ташкил этади. Энг даҳшатлиси эса — пастда қарийб 1,5 километр чуқурликдаги жарлик мавжуд. Кучли шамоллар эсган пайтда конструкция енгил тебраниб, ҳар бир қадам сайёҳнинг жасоратини жиддий синовдан ўтказади.

Кўплаб сайёҳлар хавфсизлик арқонларига маҳкам ёпишиб ҳаракатланса, айримлар қўрқув сабаб ҳатто эмаклаб чиқишга мажбур бўлади. Бу йўлни босиб ўтиш эса баъзида бир неча соат давом этади.

Аммо юраги дов бермайдиганлар учун ҳам қулай имконият яратилган. Ҳудудда жойлашган машҳур Байлун лифти — дунёдаги энг баланд ташқи лифтлардан бири бўлиб, атиги икки дақиқа ичида сайёҳларни 330 метр баландликда жойлашган тоғ чўққисига олиб чиқади. Лифт Гиннес рекордлар китобига киритилган бўлиб, у “очиқ ҳавода” жойлашган дунёдаги энг баланд лифт ҳисобланади.

Бу маскан нафақат гўзал манзаралари, балки адреналин ва ҳаяжонга бой синовлари билан ҳам дунё сайёҳларини ўзига жалб этишда давом этмоқда.

Xitoyning Chjanchzyatse tog'laridagi ulkan Baylong lifti.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар