Нега филларнинг ҳомиладорлик даври қарийб 2 йил?

Филлар қуруқликда яшовчи ҳайвонлар орасида энг узоқ ҳомиладорлик даврига эга жониворлардан биридир. Smithsonian Миллий ҳайвонот боғи маълумотларига кўра, Осиё филларининг ҳомиладорлиги одатда 18–22 ой давом этади.
Бунинг асосий сабаби фил боласининг туғилишидан олдин жуда яхши ривожланиши билан боғлиқ. Фил боласи катта мия ва мураккаб асаб тизими билан туғилади, шу сабабли ҳомила она қорнида узоқ вақт давомида ривожланади. У туғилгач эса қисқа вақт ичида оёққа туриб, онасига эргашишга қодир бўлиши керак.
Фил боласи туғилганида ҳам анча йирик бўлади. Масалан, Осиё филларининг янги туғилган болалари одатда 80–158 килограмм вазнга эга бўлади. 2026 йил февралида Smithsonian Миллий ҳайвонот боғида туғилган фил боласи эса 140 килограмм вазнда дунёга келган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, урғочи фил ҳар йили бола туғавермайди. Туғруқлар орасидаги интервал одатда 4–5 йилни ташкил этади ва бу давр озиқ-овқат, яшаш муҳити ҳамда онанинг боласини парвариш қилиш шароитларига қараб ўзгаради.
Узоқ ҳомиладорлик ва туғруқлар орасидаги катта танаффус филларнинг кўпайиш жараёнини секинлаштиради. Шу боис филлар популяциясини тиклаш ҳам бошқа кўплаб ҳайвонларга қараганда кўпроқ вақт талаб қилади.































Изоҳлар 0
…