Белгия “Толибон” вакилларига бир кунлик виза берди

Белгия “Толибон” вакилларига бир кунлик виза берди
Қисқача

Белгия Ташқи ишлар вазирлиги “Толибон” ҳаракатининг 5 нафар вакилига бир кунлик виза берганини тасдиқлади. Мазкур визалар фақат Белгия ҳудудида ҳамда бир кун давомида амал қилиши белгиланди. “Толибон” вакиллари Брюсселда миграция ва афғон фуқароларини депортация қилиш масалаларига бағишланган Европа Иттифоқи йиғилишида иштирок этади.

Белгия “Толибон” ҳаракатининг 5 нафар вакилига бир кунлик виза берди. Бу ҳақда Белгия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, визалар фақат Белгия ҳудудида ва бир кун давомида амал қилади.

“Толибон” вакиллари Брюсселда миграция ва афғон фуқароларини ватанларига депортация қилиш масалалари бўйича Европа Иттифоқи йиғилишида қатнашади.

Хавфсизлик сабаб уларнинг ташриф санаси расман очиқланмаган. Аммо айрим манбалар виза 23 июнь куни учун берилганини билдирмоқда.

Учрашувда Европада қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган ва хавфсизликка таҳдид деб баҳоланган афғон фуқароларини қайтариш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар