Таиландлик ҳайдовчининг инсонийлиги кўпчиликни ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Таиландлик ҳайдовчининг инсонийлиги кўпчиликни ҳайратга солди

Таиландда такси ҳайдовчиси россиялик аёл йўловчидан йўл ҳақини олишдан бош тортди. Бунга яқинда мамлакатда юз берган россиялик опа-ука билан боғлиқ мудҳиш қотиллик сабаб бўлган.

Ҳайдовчи аёлни белгиланган манзилга мутлақо бепул олиб бориб, унга ҳамдардлик билдириб, содир бўлган фожиадан чуқур афсусда эканини айтган. Унинг бу инсонпарварлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни 22 ёшли Диана Назимова ва унинг 17 ёшли укаси Роман Назимов бедарак йўқолганди. Орадан кўп ўтмай, улар мотоциклини қўлга киритиш мақсадида икки нафар маҳаллий жиноятчи томонидан ўлдирилгани аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот органлари гумонланувчиларни қўлга олиб, улар жиноятни содир этганини тан олганини маълум қилди.

Мазкур фожиадан сўнг Таиланд бош вазири хорижлик сайёҳлардан расмий равишда узр сўраб, мамлакатда сайёҳлар хавфсизлигини кучайтириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?