Қримда фавқулодда ҳолат: электр узилишлари ҳаётни издан чиқарди

1 дақиқа ўқиш366
Қримда фавқулодда ҳолат: электр узилишлари ҳаётни издан чиқарди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Украинанинг сўнгги кучли ҳужумларидан кейин аннексия қилинган Қримда 26 июн куни соат 13:00 дан бошлаб фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.
  • Бир неча кун давом этган ҳужумлар оқибатида яриморолнинг қатор ҳудудларида электр таъминоти издан чиқди ва бу ҳолат аҳолини ёнилғи танқислиги ҳамда жамоат транспортидаги чекловларга дучор қилди.

Украинанинг сўнгги кучли ҳужумларидан кейин аннексия қилинган Қримда 26 июнь куни соат 13:00 дан бошлаб фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бир неча кун давом этган ҳужумлар оқибатида яриморолнинг қатор ҳудудларида электр таъминоти издан чиққан. Бу эса маҳаллий аҳолини ёнилғи танқислиги ва жамоат транспорти ҳаракатидаги чекловлар каби қатор муаммоларга дучор қилган.

Севастопол губернатори Михаил Развожаев Telegram орқали йўллаган видео мурожаатида бутун шаҳар ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини маълум қилди.

“Бу режим вазият барқарорлашгунча амал қилади”, — деди Развожаев.

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов ҳам ўз мурожаатида бутун минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, мазкур қарор мулкка етказилган зарарни қоплаш жараёнини соддалаштириш ва иқтисодий масалаларни тезроқ ҳал этиш имконини беради.

Развожаевнинг сўзларига кўра, ушбу тартиб тадбиркорларга форс-мажор ҳолатларини расман қўллаш ҳуқуқини беради. Шунингдек, электр узилишлари туфайли ишдан чиққан маиший техника учун аҳоли компенсация талаб қилиш имконига эга бўлади. Зарур ҳолларда эса расмийлар фуқароларнинг ҳаракатланишини чеклаш ваколатига ҳам эга бўлади.

Украина томонидан энергия инфратузилмасига қилинган ҳужумлар оқибатида Қримда бир ҳафтадан буён электр таъминоти навбат билан ўчирилмоқда. Шу сабабли аҳолидан электр энергиясини тежаш сўралган. Айни пайтда мутахассислар электр тармоқларини қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда.

Развожаевнинг маълум қилишича, электрдаги узилишлар туфайли Севастополнинг айрим ҳудудларида сув босими ҳам пасайган. Электр таъминоти барқарорлашгач, сув тизими ҳам тўлиқ тикланиши кутилмоқда. Шунингдек, 26 июнь куни эрталаб Севастопол қўлтиғида денгиз йўловчи транспорти ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган.

Бундан ташқари, Қримни Россия билан боғлайдиган Керч кўпригида ҳам жиддий тирбандлик юзага келган. Маълумотларга кўра, икки мингдан ортиқ автомобил навбатда турибди ва ҳайдовчилар тахминан беш соат кутишга мажбур бўлмоқда.

Хабарларга кўра, Украина сўнгги ҳафталарда дронлар орқали ҳудудга ҳужумларни кучайтирган. Зарбалар асосан Қримни шимол томондан таъминлайдиган ҳарбий юк машиналари ва ёнилғи цистерналарига қаратилган бўлиб, бу ҳолат яриморолда бензин танқислигини янада кучайтирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?