Хавфсизлик камарини тақмаган бола сабабли бутунбошли рейс бекор қилинди

1 дақиқа ўқиш159
Хавфсизлик камарини тақмаган бола сабабли бутунбошли рейс бекор қилинди

Канадада Викториядан Торонто шаҳрига йўл олиши керак бўлган самолёт бир бола хавфсизлик қоидасига амал қилмагани сабаб учолмай қолди. “Porter Airlines”нинг "ПД444" рейси охир-оқибат бутунлай бекор қилинган.

Муаммо парвоз бошланишидан олдин юзага келди

Бола ўз ўрнига ўтиришни ва хавфсизлик камарини тақишни истамаган. Ота-онаси ҳамда экипаж аъзолари уни бир неча бор кўндиришга уринган, аммо у жойига ўтирмаган.

Самолёт хавфсизлиги талаблари бажарилмагани учун экипаж парвозни бошлай олмаган.

Рейс яна аэропортга қайтди

Самолёт учиш учун ҳаракатланган бўлса-да, вазият ҳал бўлмагани сабаб яна аэропорт биносига қайтарилган.

Шундан кейин:

• экипаж зарур тартибларни бажарган;

• вақт йўқотилган;

• рейс яна учишга тайёр бўлгунича кеч бўлган.

Бир кечикиш бутун рейсни бекор қилди

Аэропортдаги учиш-қўниш йўлаги соат 00:30 да ёпилиши белгиланган эди. Жараёнлар эса шу вақтгача якунланмаган.

Натижада Викториядан Торонто томон учиши керак бўлган "ПД444" рейси бекор қилинди.

Оддий кўринган бир хавфсизлик талаби бажарилмагани бутун самолёт йўловчиларининг режасини ўзгартирди.

Сизнингча, бундай ҳолатда рейсдаги бошқа йўловчилар манфаати қандай ҳимоя қилиниши керак? Изоҳда фикрингизни ёзинг ва материални Телеграмда улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?