Эртага айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда сел хавфи кутилмоқда

Ўзгидромет 3 июль куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундуз куни 30–37 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида, шунингдек, Навоий вилоятининг чўл зонасида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Фарғона водийси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб 31–37 даражагача кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ўзгидромет 2–3 июль кунлари ушбу ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи мавжудлигидан огоҳлантириб, аҳолидан эҳтиёт чораларига амал қилишни сўради.






























Изоҳлар 0
…