Таниқли шахс номидан келган хабар сизни тузоққа тушириши мумкин!

Ижтимоий тармоқларда машҳур инсонлар номидан очилган сохта саҳифалар орқали одамларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай профиллар ташқи кўриниши билан асл аккаунтдан деярли фарқ қилмаслиги мумкин.
Фирибгарлар фойдаланувчиларга шахсий хабар юбориб, турли баҳоналар билан пул сўрайди. Айрим ҳолларда эса зарарли ҳаволаларни очишга ундайди ва шу йўл билан шахсий ёки банк маълумотларини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Шунинг учун хабар юборган саҳифанинг номи, белгиси ва аввалги фаолиятини синчиклаб текшириш зарур. Номаълум шахсга карта маълумотлари, парол ёки телефонга келган махфий кодни айтиш хавфли.
Сохта аккаунт аниқланса, уни дарҳол блоклаш ва платформага шикоят қилиш лозим. Шубҳали ҳаволаларни очмаслик ҳам фирибгарликдан ҳимояланишнинг асосий чораларидан бири ҳисобланади.































Изоҳлар 0
…