Япония 2040 йилгача 10 миллион ақлли робот ишга туширади

Япония ишчи кучи танқислигини бартараф этиш мақсадида 2040 йилгача сунъий интеллект билан ишлайдиган 10 миллион роботни иқтисодиётнинг 18 та муҳим соҳасига жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги маълум қилди.
Янги стратегияга кўра, ақлли роботлар саноат, соғлиқни сақлаш, инфратузилмани таъмирлаш, кексаларни парвариш қилиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳамда мудофаа тизимларида фаолият юритади.
Шунингдек, ҳукумат нафақат рақамли, балки реал муҳитда ҳам мустақил ишлай оладиган сунъий интеллект тизимларини яратиш учун 380 миллиард иена (қарийб 2,3 миллиард доллар) ажратишни режалаштирган.
Расмийлар таъкидлашича, Япония робототехника учун сунъий интеллект ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланишни мақсад қилган ва бу борадаги тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган.






























Изоҳлар 0
…