Али Хоманаий билан видолашув маросимида қизил байроқ пайдо бўлди

Теҳрондаги Имом Хумайний мусаллоси гумбази узра қасосга чақирувчи қизил байроқ кўтарилди. Мазкур диний мажмуада сўнгги уч кун давомида Эроннинг ҳалок бўлган олий раҳбари Али Хоманаий ва унинг оила аъзолари билан видолашув маросими ўтказилди, деб хабар беради ТАСС.
Хоманаийнинг тобути мажмуада турган сўнгги соатларда у билан хайрлашиш учун бир неча миллион киши келгани айтилмоқда. Маросим иштирокчилари Эрон байроқлари ва собиқ раҳбарнинг суратларини кўтариб чиққан.
Мотам тадбирлари пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этган. Кечқурун кўплаб одамлар Теҳроннинг асосий майдонларига чиқиб, Ислом Республикаси раҳбариятини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Шаҳарда Али Хоманаий ва у билан бирга ҳалок бўлган яқинларининг тобутлари олиб ўтиладиган катта мотам юришига тайёргарлик кўрилмоқда. Эрон расмийлари ушбу маросимда 15 миллиондан 20 миллионгача одам иштирок этиши мумкинлигини маълум қилган.
Қизил байроқ шиалар анъанасида қасос рамзи сифатида талқин қилинади. Унда «Эй Ҳусайн учун қасос олувчилар» мазмунидаги ёзув жойлаштирилгани хабар қилинди.































Изоҳлар 0
…