Али Хоманаийнинг 14 ойлик невараси билан тушган сурати илк бор эълон қилинди (фото)

Эроннинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаийнинг невараси Заҳро Муҳаммади Голпайегани билан бирга тушган, аввал оммага эълон қилинмаган сурати чоп этилди. Сурат 20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Хоманаийнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди ва ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Эрон расмий манбалари маълумотига кўра, Заҳро 2024 йил 18 декабрда туғилган. У 2026 йил 28 февраль куни Эронга берилган АҚШ ва Исроил ҳаво зарбалари оқибатида 14 ойлигида ҳалок бўлган. Чақалоқ Али Хоманаийнинг қизи Бушро Хоманаий ва Муҳаммад Жавод Муҳаммади Голпайегани оиласида дунёга келган.
Эроннинг расмий ахборот каналларида эълон қилинган хабарда Али Хоманаий ва унинг кичик невараси урушнинг дастлабки кунларида биргаликда ҳалок бўлгани айтилган. Зарба Теҳрондаги олий раҳбар қароргоҳига ҳам берилган. Заҳронинг онаси ҳам ушбу ҳужум оқибатида вафот этгани билдирилган.
Қайд этиш жоизки, Заҳронинг ўлими 2026 йил июль ойида Али Хоманаийни дафн этиш маросимлари вақтида ҳам жамоатчилик эътиборини тортган эди. Ўшанда қизалоқнинг Эрон байроғига ўралган кичик тобути Теҳрондаги Катта Мусаллада намойиш этилган. Унинг ёнига сурати ҳам қўйилиб, тобут Али Хоманаийнинг тобути ёнида жойлаштирилган. Бу тасвирлар Эрон ва халқаро оммавий ахборот воситаларида тарқалган.

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…