Хитойда rақс билан йўл кўрсатган 18 ёшли йигит тармоқ юлдузига айланди

Хитойдаги савдо марказларидан бирида ишлайдиган 18 ёшли автотураргоҳ ходими ўзининг ғайриоддий меҳнат услуби билан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Касб-ҳунар коллежи талабаси бўлган йигит машиналар ҳаракатини оддий ишоралар билан эмас, кўча рақсига хос ҳаракатлар орқали бошқаради.
У автотураргоҳга кириб келган ҳар бир ҳайдовчини кўтаринки кайфиятда кутиб олиб, автомобилларга қаерга ҳаракатланиш кераклигини рақс билан кўрсатади. Бу жараён акс этган видеолар тармоқларда тарқалгач, кўплаб фойдаланувчилар унинг ҳаракатларига қизиқиш билдирди.
Йигит савдо марказида фақат якшанба кунлари ярим ставкада ишлайди. Унинг айтишича, бу ишни меҳнатнинг қадрини тушуниш, иш жараёнидаги қийинчиликларни ҳис қилиш ва ўзини чиниқтириш учун танлаган.
У шунингдек, меҳмонларда ўз шаҳри аҳолиси ҳақида илиқ таассурот қолдиришни истайди. Ҳозир айрим одамлар савдо марказига нафақат харид учун, балки йигитнинг рақсини томоша қилиш мақсадида ҳам келмоқда.































Изоҳлар 0
…