Шаҳзода Муҳаммедова дугонаси юборган қимматбаҳо бренд совғаларни бирма-бир очиб кўрсатди (видео)

Шаҳзода Муҳаммедова дугонаси юборган қимматбаҳо бренд совғаларни бирма-бир очиб кўрсатди (видео)

Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дугонасидан келган қимматбаҳо совғаларни очиш жараёнини кузатувчилари билан бўлишди.

Видео остида у қуйидаги изоҳни қолдирди:

"Дугонам шоппинг қилиш касали. Мен эса эскиз чизиб, ўзим тикиб, янги нарса яратишдан завқ оламан. Раҳмат, ўртоғим, меҳринг учун. Яхши кунларингда қайтарай."

Видеода Шаҳзода дугонаси юборган совғаларни бирма-бир очар экан, машҳур брендларга унчалик қизиқмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. У аввало совғалар орасидаги нафис гулдастани кўрсатиб, бу кутилмаган эътибордан жуда қувонганини яширмади.

Шундан сўнг у Диор, Чанел, Карл Лагерфельд каби дунёга машҳур брендларга мансуб парфюмериялар, сумка ҳамда Диор брендининг тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи китобни намойиш этди. Бошловчининг айтишича, ушбу совғалар дугонаси томонидан Дубайдан юборилган.

Совғаларни очиш давомида Шаҳзоданинг қувончи ва ҳаяжони юз-кўзидан яққол сезилиб турди. Видеонинг якунида у ҳазил тариқасида:

"Мен ҳам шу кетишда брендларга қизиқиб кетаман шекилли," — дея кулиб қўйди.

Мазкур видео кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олиниб, изоҳларда дугоналар ўртасидаги самимий муносабат ва қимматбаҳо совғалар эътироф этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар